avatar
Куч
461.03
Рейтинг
+435.08

Parpiyev Gafurjon

Мақолалар

Андижон машинасозлик институти ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда ўқув машғулотлар олиб борилмоқда.

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

Андижон машинасозлик институтида вилоятдаги барча ишлаб чиқариш корхоналари билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган. Биргина “Андижонмаш” очиқ турдаги акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда талабаларнинг амалий билимларинини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар бунга ёрқин мисол бўлади.


 


 


1- расм. Фан ўқитувчиси талабалар билан.



Кониституциямиз хуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

2013 йил 6 декабрь куни Андижон машинасозлик институтида “Камолот” ЁИХ институт бошланғич ташкилоти ташаббуси билан Андижон вилояти Олий ўқувюртлари ўртасида  “Кониституциямиз хуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзусида             илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Анжуман ўз ишини бешта йўналиш бўйича  олиб борди. Анжуманга вилоят олий ўқув юртларидан 100 нафар иқтидорли талаба-ёшлар жалб этилиб  йўналишлар бўйича фикр алмашинишди. Анжуман бахс мунозаралар, турли интерактив ўйинлар билан қизиқарли ташкил этилди. Тадбирни якуний қисми Андижон вилояти “Бобур”номидаги мусиқали дрма театрида бўлиб ўтди. Унга кўра анжуманда фаол иштирок этган 50та талаба  зиёд сертификатлар, 10 нафар талабалар фаол иштироки учун фахрий ёрлиқ, диплом ва институт ректори ва бошланғич ташкилотнинг ташаккурномалари билан тақдирландилар.  Анжуман ноанъанавий ва кўтаринки кайфиятда ўтказилди.


 

ZiyoNet axborot portalining bugungi kundagi yutuqlari va imkoniyatlari mavzusida o'quv amaliy seminar

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

   O'quv amaliy va onlayn seminarni AndMI ilmiy ishlar bo`yicha prorektori T.Karimov olib bordi. Bugungi kundagi Ziyonet tarmog`i hamda institutda talabalarning ushbu tarmoqdan foydalanishi imkoniyatlari haqida to`xtalib o`tdi. Shundan so`ng so`zni kun tartibidagi birinchi masala bo`yicha Axborot texnologiyalar markazi boshlig`iga berdi.


    U.Mirzalimov o`zinig ma`ruzasida bugungi ta`lim oldida turgan asosiy vazifa yoshlarni fan-texnikaning eng so`nggi yutuqlari bilan tanishtirish, ularni yangi innovatsion loyihalar yaratishga yo`naltirish, har bir shahsda axborot qarama-qarshiligi va axborot madaniyatini shakllantirish kabilarga to`xtalib o`tdi. Talabalar axborot oqimini qabul qilishda samarali psixologik o`z-o`zini himoyalash, zamonaviy axborot jamiyati, uning asosiy jihatlari, ochiq axborot tizimlari, globallashuv jarayoni, axborot madaniyati, axborot havfsizligiga tahdid soluvchi manbalar borasida nazariy bilimga ega bo`lishlari bilan birgalikda ularda amaliy ko`nikmalarni ham shakllantirish dolzarb masalalardandir. Axborot hafsizligini hozirgi kunda taminlash yuzasidan video lavha namoyish qilindi.


ОИЛАВИЙ БИЗНЕС ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ МУҲИМ ҚИСМИ

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

Приздентимиз  И.А.Каримов томонидан илгари  сурилган мамлакатимизда демократик  ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини  ривожлантириш концепциясида илгари сурилган ғоялардан  бири оилавий  бизнесга эътибор қаратилганлигида эди. Оилавий бизнес ҳалқимизнинг асрлар оша шаклланиб турмуш тарзимизнинг ажралмас қисмига айланган меҳнатни ташкил қилиш туридир. Мустақиллик ҳар бир оила, шахс, инсон камолатини олий қадрият сифатида эъзозлаб қонуний асосга қўймоқда. И.А.Каримов ривожланиш концепциясида бу масалага асосий урғу берганлиги безиж эмас “Бугунги кунда кичик бизнес ва тадбиркорликни кенгайтириш учун бизнесни янги ташкилий ҳуқуқий шакли сифатида оилавий бизнесни қонуний белгилаб қўйиш вақти келди”.  


Фарғона водийси халқларининг деҳқончилиги: миллий анъанавийлик ва инновация.

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

Кишилик жамияти пайдо бўлибдики, инсон кундалик фаолиятида ривожланиб, такомиллашиб борадиган муайян эътиқодни ифодаловчи ғояларга таяниб иш кўради. Одатда бу эътиқод мавжуд ижтимоий таълимотлар воситасида ифодаланади. Демакки, инсоният ўз жамиятига мос бўлган аниқ бирор ғоя билан тараққий этади. Ҳолбуки, ҳозирда олиб борилаётган миллий-этник сиёсат ҳам Республика ҳудудида яшаётган барча миллат ва элатларнинг қадриятлари, тили, маданияти, диний эътиқоди, урф-одат ва  анъаналарини ҳурмат қилиш, авайлаш ва ривожлантириш мақсадларига йўғрилганлиги билан аҳамиятлидир.Шу кунларда ҳам “минтақада яшаётган халқларнинг жуғрофий этномаданий ва ижтимоий – диний  яқинлиги миллатлараро мулоқот ва давлатлараро ташқи сиёсий ва савдо – иқтисодий муносабатларининг ижобий жиҳатлари сифатида майдонга чиқмоқда”.


Ёшлар манфаати ва хуқуқини ҳимоя қилишда Ўзбекистон қонунчилигининг аҳамияти.

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Бироқ, уларнинг энг асосийларидан бири шу юртда вояга етаётган юксак маънавиятли, жисмонан сағлом, ҳар томонлама баркамол авлоддир. Зеро, эл-юртнинг келажаги бугун камолга етаётган ёшлар қўлида. Юртбошимиз таъкидлаганидек “Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори авваламбор фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир” Ана шу эзгу мақсадларни амалга ошириш мамлакатимиз мустақил тараққиёт йўлидаги давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан этиб белгиланади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида ёш авлодни юксак интелектуал салоҳиятли, замонавий билим ва тафаккурга эга, айни пайтда соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган, жисмонан соғлом, руҳан тетик инсонлар этиб вояга етказишнинг самарали тизими ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.


ИЛК ЎРТА АСРЛАРДА ТУРКИЙЗАБОН ХАЛҚЛАРДА ЭТНОЛИНГВИСТИК ЖАРАЁНЛАР

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

Ҳар бир этносни бошқа бир этносдан ажратиб турувчи муҳим белгиларидан бири бу унинг тилидир. Этнос назариясига кўра ҳам тил этносни белгилаб турувчи асосий аломатлардан ҳисобланади. Айни вақтда тил алоқа воситасидирки, инсонлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларда унинг аҳамияти беқиёс.


Маълумки, ҳар бир этносга хос тил мазкур этнос шаклланиш жараёнида тараққий этиб боради. Муайян бир этнос бошқа этнос билан муносабатга киришар экан, аввало ушбу муносабатлар натижаси уларнинг тилида ўз аксини топади.


Юксак билимли, интелектуал салоҳиятли кадрларни тайёрлаш- давр талаби.

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

Бугун биз тарихий бир даврда –халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, ўз кучи ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир даврда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришларнинг моҳияти ўзлик ва ўзига хосликни кенг тарзда англаб етган ва мустаҳкам миллий ғоя, ўткир фикр, илмий тафаккур билан етилган жамият аъзоларини тарбиялашни талаб этмоқда. Айни пайтда шу ўтган йилларда миллат, халқ тақдири билан боғлиқ жараёнлар сарҳисоб қилинса, асрларга тенг, улкан аҳамиятга молик ишлар амалга оширилганлигининг гувоҳи бўлиш мумкин.


Илм, маърифат, маънавият- инсонийлик тожидир.

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган вақтдан бери ўтган йиллар давомида демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларини барпо этишда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзлик ва ўзига хосликни кенг тарзда англаб етган ва мустаҳкам миллий ғоя, тафаккур билан етилган жамият аъзоларини тарбиялашни талаб этмоқда. Айни пайтда, шу ўтган йилларда миллат, халқ тақдири билан боғлиқ жараёнлар сарҳисоб қилинса, асрларга тенг, улкан аҳамиятга молик ишлар амалга оширилганининг гувоҳи бўлиш мумкин.


ЮКСАК БИЛИМЛИ ВА ИНТЕЛЕКТУАЛ РИВОЖЛАНГАН АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ РОЛИ ВА ЎРНИ

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўз тараққиёт йўлини аниқ белгилаб олди. Бу демократик ҳуқуқий давлат, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар йўлидир. Президентимиз таъкидлаганидек “Олдимизда турган энг эзги мақсадларимиз – мамлакатимизни буюк келажаги ҳам, эртанги кунимиз, эркин ва фаровон хаётимиз ҳам, Ўзбекистоннинг XXI асрда жаҳон ҳамжамиятидан қандай ўрин эгаллаши ҳам-буларни барча-барчаси, авваламбор, янги авлод, униб-ўсиб келаётган фарзандларимиз қандай инсонлар бўлиб вояга етишларига боғлиқдир”.


Илм, маърифат, маънавият- инсонийлик тожидир.

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

       Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган вақтдан бери ўтган йиллар давомида демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларини барпо этишда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзлик ва ўзига хосликни кенг тарзда англаб етган ва мустаҳкам миллий ғоя, тафаккур билан етилган жамият аъзоларини тарбиялашни талаб этмоқда. Айни пайтда, шу ўтган йилларда миллат, халқ тақдири билан боғлиқ жараёнлар сарҳисоб қилинса, асрларга тенг, улкан аҳамиятга молик ишлар амалга оширилганининг гувоҳи бўлиш мумкин.


СЎЗЛАРНИНГ ТАГМАЪНОЛАРИ ҲАҚИДА

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

                                    


                                     Сўздин ўлукнинг танида руҳи пок,


                                     Руҳдаги тан аро сўздин ҳалок     


                                                                         (А.Навоий)


 


Навоий бобомиз сўзнинг  қудратини жуда чиройли ифодалаб, сўз ўлган одам танасига руҳ бағишлайди, сўздан тандаги руҳ ҳалок бўлиши мумкин дейди. Ҳақиқатан, сўз орқали инсон ўз қалбини, юрагини очади. Шунинг учун сўз инсон қалби кўзгуси сифатида талқин этилади.


ОИЛА-МУҚАДДАС ДАРГОҲ

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

                                                                                      “Оила мўъжазгина жамиятчадир, бутун    


                                                                                       инсоният жамиятининг даҳлсизлиги ҳам  


                                                                                        унинг жипслигига боғлиқ  .”


                                                                                                                                   Ф.Адлер.


Ҳозир замоннинг шитоби тез ва парвози тикка. Шунинг учун бўлса керак, ҳар қандай илм соҳасида муайян ривожланиш ва ўсиш бор. Ҳозирги кунда  ҳар қандай фан хиссий билиш (эмпирик) босқичидан назарий билиш босқичига кўтарилди ва системавий муносабат асосида изчил ривожланмоқда. Оламнинг диалектик ривожланишида табиат ва жамиятдаги ҳар қандай ҳодиса системавий муносабатни ташкил этиши ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан, мен табиат ва жамиятдаги ҳар бир заррадан тортиб, то улкан жисмларгача- ҳаммаси бир-бирисиз мавжуд эмас, яшай олмайди, деб ўйлайман. Бир-бирисиз яшай олмаслик эса “Оила”ни  ташкил этади. Оила муайян,  ўзига хос организм, — десак, хато бўлмайди. Оила  табиатнинг шоҳ асарларидан бири ҳисобланади.


Тарбия билан жамият юксалади.

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

     Вақт шамолдек учмоқда. Замонлар эврилмоқда. Турли тушунчаларга нисбатан муносабатлар ҳам янгиланмоқда. Лекин баъзи тушунчалар вақтга бўй бермайди, ўзини асраб қолади. Халқнинг қадриятига айланади. Тўғри тарбия, яхши тарбия ана шундай собит тушунчалардан ҳисобланади. Тарбия билан оила мустаҳкамланади. Тарбия билан жамият юксалади.


Таълим грантлари дастури совриндори.

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

    “Меҳр нури” жамғармаси, “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури” танловида Андижон машинасозлик институти “Енгил саноат махсулотлари технологияси” йўналиши 4-курс талабаси Ш.Хусанов “Меҳр нури” жамғармасининг 2012-2013 ўқув йили учун стипендияси сохиби бўлди. Ушбу талабадан келажакда бундан хам катта натижалар кутиб қоламиз.

Оилавий тадбиркорларни ривожлантириш – замон талаби

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

       Сўнгги йилларда республикамиз миллий иқтисодиётининг барча тармоқларида кичик бизнес фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ташкил этилмоқда ва улар сони кундан кунга ортиб бормоқда.


Инглиз тили фанининг муҳандис кадрлар тайёрлашдаги аҳамияти

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

        Ҳар бир жамиятнинг келажаги унинг ажралмас қисми ва ҳаётий зарурати бўлган таълим тилининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Бугунги кунда мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, янги сифат даражасига кўтариш, унга илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсатига кўтарилди. Мамлакатимизда “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул қилиниши билан узлуксиз таълим тизими орқали замонавий кадрлар тайёрлашнинг асоси яратилди.