avatar
Куч
461.03
Рейтинг
+435.08

Parpiyev Gafurjon

Мақолалар

Миллий иқтисодиётда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ахамияти

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

      Иқтисодиётни модеринизациялаш  шароитида кичик бизнес алоҳида аҳамиятга эгадир. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда хусусий сектор ва кичик бизнесни ривожлантириш энг муҳим ва долзарб масалалардан биридир.

Мамлакат иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни  улуши мустақилликни дастлабки йилларида  2 %  ни ташкил этган бўлса олиб борилган иқтисодий ислохотлар натижасида ушбу кўрсаткич 54 % ниташкил этди иш билан бандларнинг улуши 76 % га етганлигини иқтисодиётда барқарор ўсиш кузатилаётганлигидан далолатдир.


Миллий иқтисодиётда мехнат нормаларининг ахамияти

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

        Иқтисодиётнинг изчил ва барқарор ривожланишини таъминлашда келгуси давр учун пухта ва ҳар томонлама асосланган чора-тадбирлар, муҳим вазифа ва йўналишлар, турли даражалардаги иқтисодий тараққиёт дастурларининг ишлаб чиқилиши ва аниқ белгилаб олиниши муваффақият гарови ҳисобланади. Айни пайтда, босиб ўтган йўл – олдинги даврдаги эришилган ютуқ ва натижаларни баҳолаш орқали тегишли хулосалар чиқариш, улар асосида ижтимоийи-иқтисодий ривожланиш дастурларини янада такомиллаштириб бориш ҳам муҳим принципиал аҳамият касб этади.


Ташқи иқтисодий фаолиятни таркибий ўзгаришини бахолаш

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

     Мамлакатларнинг асосий мақсади – барқарор ва мувозанатли иқтисодий ўсишни таъминлашдан иборатдир. Барқарорлик одатда вақт билан боғлиқ масала бўлиб, у узлуксиз равишда ижобий жараёнларни давом этишини ўз ичига олади. Барқарор иқтисодий ўсиш бу узоқ муддат давомида мамлакатда ишлаб чиқарилган ЯИМнинг узлуксиз равишда аввалги йилга нисбатан реал даражасини ижобий ўзгариши тушунилади. Мувозанатли иқтисодий ўсиш эса нисбатан мураккаб жараён бўлиб, мамлакатда яратилган ЯИМнинг ялпи талаб ва ялпи таклиф омилларини ўзаро мувофиқ ҳолатига асосланган ҳолдаги узлуксиз равишда қатор йиллар давомида ижобий ўзгариш жараёни тушунилади.


Мини технологияларни татбиқ этишнинг самараси

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

        Андижон Республикамизнинг кўҳна вилоятларидан бири ҳисобланади. Республикамизда, хусусан вилоятимизда сўнгги йилларда олиб борилган ислоҳотлар натижасида аграр соҳада бир қатор ижобий натижаларга эришилмоқда. Жорий йилда вилоятимизда пахта хом-ашёси, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уни давлатга сотиш ортиғи билан бажарилди.  Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қатор қарорларида соҳани янада ривожлантиришга эътибор берилмоқда.   


Иқтисодий иммунитетни функционал хусусиятлари

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

    Глобализация шароитида мамлакатлар бир-бирларини иқтисодий жараёнларига ўз таъсирини бозоргир маҳсулоти билан ўтказадилар. Бу ҳолат халқаро майдонда микродаражада маҳсулот-маҳсулот билан уни ишлаб чиқарувчилар  бир-бирлари билан рақобатлашадилар. Бу рақобат курашида маҳсулотни олувчи (истеъмолчи) С талабига, А1 ишлаб чиқарувчи, Б1 ишлаб чиқарувчилар, бир-бирлари  билан курашадилар. Бу кураш жараёнида кўпинча иқтисодий иммунитети юқори ишлаб чиқарувчилардан бири иккинчиси(В1)ни кўзга кўринмас куч билан синдиради ёки заифлаштиради. Пираворд натижа иккинчи(В1)си синаётганини ишлаб чиқаришдаги маҳсулот таннархини ўсиши ва олаётган фойдасини камайишидан билинади. Оқибатда енгилган ишлаб чиқарувчи ғолибга ўз жойини беради.


Ҳудудий саноат конхоналарида сифатни бошқариш тизимини ривожлантириш

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

             Ривожланган бозор иқтисодиётига эга кўпгина хорижий мамлакатларда ўтган 15‑20 йил давомида маҳсулот сифатини бошқариш тизимини яратиш, такомиллаштириш ва сертификатлашга эътибор кучайётганлиги кузатилди, сифатга нисбатан янгича бошқарув тафаккури шаклланди. Бунинг асосида ялпи сифат бошқаруви вужудга келди. Бундай сифат бошқаруви нафақат йирик саноат корхоналари, балки ўрта ва кичик корхоналарда ҳам қўлланилмоқда.


Вилоятда машинасозлик тармоғининг шаклланиш босқичлари

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

         Андижон республикамиздаги машинасозлик саноати тармоқлари юқори даражада ривожланган вилоятлардан бири саналади. Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган туб ижтимоий иқтисодий ислоҳотларни хаётга тадбиқ эта бориб, бир қатор ижобий натижаларга эришилмоқда.  Ҳозирги кунга келиб вилоятда 50 дан ортиқ машинасозлик корхоналари фаолият олиб бориб, улар ҳиссасига вилоят ялпи саноат маҳсулотининг қарийб ¾  қисми тўғри келади. Биргина ўтган йилда 3854,6 млрд. сўмлик махсулот ишлаб чиқарилиб, олдинги йилга нисбатан ўсиш суръати 107,2 фоизни ташкил этди. Соҳа экспертининг 91,5 фоизи МДХ ва 8,5 фоизи бошқа хориж мамлакатларига тўғри келди.

Вилоятда машинасозлик тармоғини шаклланишини кўрадиган бўлсак,  уни биз қуйидаги босқичларга бўлиб кўришимиз мумкин.


Ишлаб чикаришда технологиялар трансферти самарадорлигини таъминлаш масалалари

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

      Мамлакатимизда ҳалқаро технологиялар алмашинуви, имтиёзли солиқ тизими, ички молия ва кредитлаштириш соҳасини ривожлантириш ва ташқи ҳамкорлик имкониятларидан юқори даражада фойдаланиш каби иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга кенг тадбиқ этилмоқда. Жумладан, иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг капиталлашув даражасини янада ошириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш жараёнига инвестицияларни, шу жумладан, тижорат банкларининг маблағларини кенг жалб этиш; замонавий юқори унумли технология билан жиҳозланган қайта ишловчи ихчам корхоналарни жадал барпо этиш масалаларида бир қатор меъёрий-ҳуқуқий нормалар қабул қилинди.


Давлат сиёсатида ёшлар тарбияси

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

      Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан 2013 йил “Обод турмуш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан белгиланган мақсадлар ва вазифаларга эришиш бўйича дастурий чора-тадбирларни, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни, аҳолини иқтисодий ночор қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, аҳолининг, айниқса, қишлоқ аҳолисининг даромадларини, турмуш даражаси ва сифатини изчил ошириш, ижтимоий соҳанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишнинг зарурлигига шу билан бирга соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, мамлакатимиз ёшларини XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган, ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилганини, бу борада изчил ислоҳатлар амалга оширилаётганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.


Ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этишда инновацион ёндашувлар

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

         Ҳар бир инсоннинг комиллик даражасига эришиш йўлининг бахолаш мезонлари инсоннинг ижтимоий жараёнлар ва ижтимоий муносабатлар тизимидаги роли ва фаолияти таҳлили асосида олиб борилади. Бу ўз навбатида кишилик жамиятида мафкура ва ғоя ижтимоий тушунчаларнинг ролини ифодаловчи омиллар сифатида юритилади. Шу боисдан хозирги кунда кишилик жамияти ва маълум бир давлатнинг иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ҳар томонлама барқарорлигини таъминлашда мамлакат аҳолисининг ижтимоий маданияти ва миллий қарашлар тизими асосий манба ва уни шакллантиришнинг асосий йўлларидан бири сифатида эътироф этилади.


Ёшларда гендер тасаввурларининг пайдо бўлиши

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

      Юртбошимиз И.А.Каримов томонидан 2013 йилни “Обод турмуш йили” деб эълон қилиниши, жамиятимиз келажаги бўлган ёшларга ҳар томонлама таълим-тарбия бериш, ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш каби бир қатор масалаларга алоҳида эътибор беришни тақозо қилади. Шу нуқтаи назардан, ёшларда гендер тасаввурларни пайдо бўлиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.


Соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг моддий ва маънавий асослари

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

       Республикамиз Президенти И.А.Каримов 2012 йилнинг асосий якунлари ва 2013 йилда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузасида “Биз фарзандларимизнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интелектуал билимларга эга бўлган, уйғун ривожланган инсонлар бўлиб, XXI-аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб, вояга етиши учун зарур барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб    қўйганмиз ”, — деб таъкидлаб ўтдилар. Шу жихатдан олиб қараганимизда бозор муносабатлари асосида яшаш янгича турмуш тарзини ташкил этишни тақазо этади. 


Ёшларни хуқуқий тарбиясида педагогика этика ва маданиятнинг роли

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

        Талаба-ёшларда хуқуқий маданиятни шакллантириш биринчи навбатда ёш авлодда ватанпарварлик, эл-юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбига инсонпарварлик ва одамийлик фазилатларин камол топтириш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Чунки бугунги кунда турли мафкуравий, айниқса, ахборот хуружлари орқали ёшлар қалби ва онгини заҳарлашга бўлган уринишлар кучайиб бораётганидан кўз юмиб бўлмайди. Демократия, ақидапарастлик ниқоби остида ҳаракат қилаётган турли ёвуз кучлар ва қабих ниятли марказлар ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун барча нопок усулларни ишга солишдан ҳам тап тортишмаяпти. Шундай экан, реал воқеликни, хукуматимизнинг мамлакатда тинчлик ва осойишталикни сақлаш борасида олиб бораётган изчил сиёсатини олий ўқув юртларида ва бошка таълим муассасаларида илм, тарбия олаётган ёш булғуси кадрларга, ўсмирларга ўз вақтида тўғри ва холисона етказиш муҳим аҳамият касб этади.


Мустаҳкам оилани ташкил қилишда аёлнинг ижтимоий ўрни

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

       Аёл оиланинг асосий бир бўлаги. Шундай экан, инсон шахсини шакллантириш аёлдан бошланади. Аёл мураккаб ижтимоий мавжудот бўлиб, биологик, ижтимоий, аҳлоқий, мафкуравий ва руҳий муносабатларнинг бирлашуви натижасида вужудга келади. Аёл тор маиший тушунча эмас, балки у ижтимоий мавжудотдир. Шу сабабли аёллар бирлашиб жамиятни ташкил этади.


Ёшларда жинсий идентификациянинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

   Жинсий идентификация доимо мукаммаллашиб, ривожланиб борувчи ва инсон умрининг охиригача давом этувчи жараёндир. Ҳаёт давомида у жамиятдаги ижтимоий ва маданий ўзгаришларга боғлиқ тарзда турлича мазмун касб этиб боради. Лекин бундай мазмунан янгиланиш субъектнинг бевосита фаоллиги асосида амалга ошади. Шахс жинсий идентификацияси ривожланиши қонуниятларини ўрганиш, унинг шаклланишига таъсир этувчи омилларни аниқлаш, ушбу жараённи таълим ва тарбия орқали бошқариш имконини беради. Шахс жинсий идентификацияси шаклланишига таъсир этувчи асосий омиллардан бири – инсонни ўраб турган ижтимоий мухит ҳодисаларини тадқиқ этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Ушбу тоифа ҳодисаларга гендер фарқларга асосланган анъанавий қарашлар, одат ва удумларни киритишимиз мумкин.


Ёшлар маънавий маданиятини шакллантиришда хотин-қизлар қўмиталарининг вазифалари

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

           Мустақил юртимиз ёшларнинг бугунги маънавияти, маърифати, эртанги келажаги буюк давлат пойдеворининг қанчалик мустаҳкам бўлишини белгиловчи омиллардан биридир.

           Маълумки, шахсни унинг маънавий қиёфаси танитади. Маънавиятнинг ибтидоси эса тарбиядир. Ибн Сино айтганидек, тарбия она қорнидан бошланади. Бу дегани болага авлод-аждодининг қонидан, наслидан, пуштидан юққан ва она сути билан кирган бўлади. Баъзан кишиларнинг феъл-атворларига баҳо берилаётганда “қондан ўтган, сут билан кирган” деб бежиз айтилмайди.


Yoshlar nigohida axborot vositalari

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

     Bugun biz  vatanimiz hozirga qadar  boshidan kechirgan davirdan farq qiluvchi, tez sur’atlarda, shiddatli davrda yashamoqdamiz.  Sir emaski  XXI asrni kimlardir yuksak texnalogiya zamoni yana kimdir kampyuter asri deb atashmoqda. Shu ma’noda glabballashuv jarayoni tobora hayotimizga chuqur kirib kelayotganligini inkor etib bo’lmaydi.  Sababi dunyoning nafaqat yaqin va uzoq qo’shnilar, balki jahonning istalgan boshqa mintaqa va hududlari bilan chambarchas bog’lanib boryaptiki, bu holatda biron-bir mamlakat chetda turishi mumkin emas. Har bir hodisa va voqeani ijobiy va salbiy tomoni bo’lgani singari, glaballashuv ham bundan mustasno emas. Davlat va Millatlara’ro o’rtasidagi integratsiya va tovar ayri boshlash, kamunikatsiya va axborot texnalogiyalarining, ilm-fan yutuqlari va bir qancha ko’plab aloqalarning ekologik ofatlar paytida o’zaro yordam aloqalari, bularning barchasiga globballashuv tufayli erishilmoqda.  


Ommaviy madaniyatning yoshlar ma'naviyatiga ta'siri: mulohaza va xulosa

ANDIJON MASHINASOZLIK INSTITUTI
Илм-фан

    “Mustaqil O’zbekistonimiz demografik xususiyatiga ko’ra yoshlar mamlakati xisoblanadi. Yurtimizda istiqomat qiladigan jami aholining 64 foizini 30 yoshgacha bo’lgan fuqarolar tashkil qiladi. So’ngi o’n yillikda muayyan barqarorlik kasb etgan bo’lsada, 2015-yilga kelib O’zbekiston aholisining 1,5 barobarga ortib, jami 36 million 330 ming kishidan ortishi kutilmoqda. Shu davr mobaynida mehnatga yaroqli aholi soni ham ikki barobarga oshadi va 2015-yilda qariyb 20 million nafar kishini tashkil etadi”. Yuqorida keltirib o’tilgan raqamlar nafaqat mehnat resurslari sonining ortishi balki yuqori intelektual kadrlarga ega ekanligimizni ham namoyish qilmoqda. Ana shuning uchun ham yurtboshimiz I. Karimov “O’zbekiston – kelajagi buyuk davlat” shiorini ilgari surgan.